Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors 2024 йилдан бошлаб автомобилларни 3 ой ичида етказиб беришни ваъда қилди
Август ойида пули олдиндан тўланган автомобиллар йил якунигача ўз эгаларига топширилади. UzAuto Motors кейинчалик шартнома тузилганидан кейинги кутиш муддати 3 ойдан ошмаслигига ваъда бермоқда.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб деярли 51 мингга яқин Chevrolet Cobalt, Lacetti, Labo ва Damas автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилган. Бу ҳақда UzAuto Motors ахборот хизмати хабар берди.
“Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди.
Кутиш вақтининг узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади”, дейилади расмий муносабатида.
Аввалроқ, 8 ойлик танаффусдан сўнг 4 август куни Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas моделлари учун шартнома бериш бошлангани эълон қилинганди. Бунинг ортидан автосалонларда катта навбатлар, тиқилинч ва жанжаллар юзага келди. Компания эса контрактацияни очганидан 24 соат ўтмай, яна номаълум муддатга ёпди.
Мавзуга оид
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
11:37 / 13.03.2026
Ўзбекистон автомобил бозори: электромобилларга талаб ошиб боряпти
12:23 / 03.03.2026