Ўзбекистон | 17:43 / 12.08.2021
12579
1 дақиқада ўқилади

Андижон туманига узоқ йиллар ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов пневмониядан вафот этди

Фото: Auz.uz сайти

Андижон туманига 1993-2006 йиллар мобайнида раҳбарлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда auz.uz сайти хабар бермоқда.

Ҳасанбой Ҳакимов Андижон туманидаги Храбек қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб ҳарбий хизматда бўлди, сўнгра собиқ Андижон пахтачилик институтида муҳандис-техник йўналиши бўйича таҳсил олди.

Марҳум меҳнат фаолияти даврида Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида слесар, “Асака мотор таъмир” корхонасида директор ўринбосари, бош муҳандис, директор лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, 1987-1993 йиллар мобайнида вилоят агросаноат бирлашмаси раиси ўринбосари, “Ўзсельхозтехника” вилоят бирлашмаси раиси каби масъул вазифаларда фаолият кўрсатган. 

Ҳасанбой Ҳакимов бир муддат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгашларнинг депутати сифатида фаолият кўрсатган.

Мавзуга оид