Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш концепцияси тасдиқланади
Ўзбекистонда илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланади.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланади. Унда:
1) илм-фанни тизимли ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар назарда тутилган:
илм-фан тараққиётини таъминлаш давлат ва хусусий секторнинг асосий вазифаларидан бири ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик йўналишларидан бири сифатида белгилаш;
жамият ва иқтисодиётнинг реал сектори томонидан инновацион технологияларни жорий қилинишини ҳар томонлама рағбатлантириш ва маҳаллий илмий салоҳиятдан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
илм-фанни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида илм-фанга йўналтирилаётган маблағларни мамлакат ялпи ички маҳсулотга нисбатан улушини мақсадли параметрларга мувофиқ ошириб бориш.
2) қуйидаги асосий вазифаларнинг бажарилиши учун босқичма-босқич амалга ошириладиган механизмлар белгиланган:
илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш;
илмий фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ва диверсификациялаш;
юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш ва ютуқларини рағбатлантириш;
илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш;
илм-фан тараққиётига кўмаклашадиган замонавий ахборот муҳитини шакллантириш.
3) Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга бориб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кириш мақсадидан келиб чиққан ҳолда мазкур Концепцияни амалга ошириш самарадорлиги ва натижадорлигига оид асосий мақсадли кўрсаткичларга эришиш режаси қўйилганлиги қайд қилинган.
б) Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Концепция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар уч йилда алоҳида тасдиқланадиган “Йўл харитаси” орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилади.
в) Ўзбекистон Республикасида илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот ишларини 2020-2022 йилларда молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва диверсификациялашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланади;
г) Ўзбекистон Республикасида илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот ишларини 2020-2022 йилларда молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва диверсификациялашнинг мақсадли параметрларига эришиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
д) 2030 йилгача илм-фанни ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича, Концепция, “Йўл харитаси”, “Мақсадли параметрлар”, “Чора-тадбирлар режаси” ва “Мақсадли кўрсаткичлар”ни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда тизимли равишда мониторинг қилиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Масъул ижрочилар – бўйсунувида илмий ташкилотлар мавжуд бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ва тадбирларни амалга оширишнинг 2020 йил учун ҳамда ҳар йил якунида келгуси йил учун чора-тадбирлар режаларини (“йўл харитаси”) ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
чора-тадбирлар режалари (“йўл харитаси”) ва мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”ни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда унинг ижроси ҳақидаги маълумотларни “ijro.gov.uz” тизимига доимий киритиб борилишини;
ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар чора-тадбирлар режалари (“йўл харитаси”) ва мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича маълумотларни тегишли равишда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
мунтазам равишда “Йўл харитаси” ва “Чора-тадбирлар режаси”ни амалга оширилиши бўйича тизимли ва таъсирчан мониторинг юритилишини;
ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига чора-тадбирлар режалари (“йўл харитаси”) ва мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотлар тақдим этиб борилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
ҳар чоракда чора-тадбирлар режалари (“йўл харитаси”) ва мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг бажарилиши ва унинг натижаларини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни;
йил якуни билан чора-тадбирлар режалари (“йўл харитаси”) ва мазкур Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг бажарилиши якунларини пухта ўрганиш асосида Концепцияни келгуси йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар 2020-2030 йилларда илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва диверсификациялашнинг мақсадли параметрларини амалга ошириш доирасидаги тегишли сарф-харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет параметрлари доирасида маблағлар ажратади.
Қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари;
венчур жамғармалари маблағлари;
инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари;
олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донор ташкилотлар кредитлари (қарзлар), халқаро грант маблағлари;
хусусий инвесторларнинг ва бошқа ҳомийларнинг, шу жумладан чет эллик хусусий инвесторлар ва бошқа ҳомийларнинг маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Концепцияни амалга оширишга халқаро ташкилотларнинг ташқи беғараз кўмакларини жалб этиш юзасидан зарур чораларни кўради.
Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикасининг бош вазири, Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши раиси А.Н. Арипов – Фармон ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, Концепция ҳамда “Йўл хариталари”ни амалга ошириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, масъул раҳбарларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши мажлисларида бир йилда камида икки маротаба эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига – Концепция ва “Йўл хариталари”да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш;
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошевларга — Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.
Мавзуга оид
10:43 / 29.04.2026
Илмий даражалар бериш тизимини ислоҳ қилишга оид мулоҳазалар
15:27 / 18.04.2026
“Улардан фанга нима фойда?” — ЎзФА президенти дарров илмий даража олаётган мансабдорлар ҳақида
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
14:24 / 14.03.2026