Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева фарзанд тарбиясини завқли саёҳатга ўхшатди
Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида ўғлига бағишлаб пост ва сурат қолдирди.
Суратдан кўриш мумкинки, унинг ўғли Миромон Турсунов фортепиано бўйича «Импровизация устаси» йўналишида ғолиблик дипломини қўлга киритган.
«Миромон, болажоним менинг
Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!
Фарзанд тарбиясини заҳматли, бироқ жуда завқли саёҳатга ўхшатаман. Бир умрлик саёҳатга. Мен болаларим учун биринчи навбатда ишончли дўст бўлишга ҳаракат қиламан. Уларни қандай кўришни истасам, ўзим ҳам шундай, уларга намуна бўлишга интиламан!
Орзум ўғлимни мусиқага ошно қилиш эди, буни рўёбга чиқариш учун 25 йиллик танаффусдан сўнг яна фортепиано қаршисига ўтиришимга тўғри келди», - деб ёзади Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
15:03 / 20.12.2025
Саида Мирзиёева “Сеҳрландия” мултфилми ҳақида: “Бу – биринчи қадам”
20:18 / 19.12.2025
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
11:51 / 18.12.2025
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
10:11 / 18.12.2025