Ўзбекистон | 16:39 / 15.08.2019
10522
1 дақиқада ўқилади

Банк-молия академияси магистратураси бўйича қабул квоталари тасдиқланди 

Фото: Банк-молия академияси

Ҳукумат қарори билан Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Унга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2019/2020 ўқув йили учун тегишли мутахассисликлар бўйича жами 200 та (шундан 75 та грант, 125 та контракт) квота ажратилди.

Шунингдек, қарор билан “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)” мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталари тақсимланди. Мазкур йўналишда қабул квотаси белгиланган вазирлик, идора ва корхоналардан жами 14 та этиб белгиланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид