Фан-техника | 20:45 / 28.08.2018
4473
1 дақиқада ўқилади

Google Ўзбекистонга виртуал музейлар яратишда ёрдам беради

Фото: Google

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни мамлакатда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжатда тасдиқланган «йўл харитаси»га кўра, Ўзбекистонда асосий маданият ва санъат объектлари бўйлаб 3D-турлар яратилади.

Қарорда Маданият, Ташқи ишлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Молия вазирликларига виртуал турлар яратиш бўйича Google Cultural Institute билан ҳамкорлик ўрнатиш топширилди.

Яқин вақт ичида музейлар, театрлар ва бошқа объектлар ҳақида зарур маълумотлар жойлашган сайт ишга тушади. Шунингдек, сайтда барча объектларга йўналишни кўрсатиб берадиган интерактив харита ҳам бўлади. Бундан ташқари, электрон чипта савдоси ҳам йўлга қўйилади. 

Маълумот учун, Google Cultural Institute платформаси дунёдаги юзлаб музей, маданият институтлари ва архивларни бирлаштирган.

Мавзуга оид