Иқтисодиёт | 11:28 / 20.08.2019
19505
1 дақиқада ўқилади
МБ раиси нақд валюта сотуви ҳақида: «Жамоат жойларидаги шохобчаларда бу тизим ҳали йўлга қўйилмаган»
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, 21 августдан бошлаб банклар қошидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд валюта сотиш тўлиқ бошланади.
“Жамоат жойларидаги шохобчаларда бу тизим ҳали йўлга қўйилмаган. Бу шахсни идентификациялаш, техник ҳолат билан боғлиқ. Бу ҳам яқин келажакда амалга оширилади”, - дея Марказий банк раисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан олдин, 20 августдан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024