Март ойида Россиядан 50 минг мигрант Ўзбекистонга қайтган – Миграция агентлиги
2022 йилнинг 1-чорагида 133 минг мигрант Россиядан Ўзбекистонга қайтган. Ташқи меҳнат миграцияси ўтказган сўровномага кўра, 40 фоиз фуқаро ишсизлик ва валюта курсининг беқарорлиги сабаб Ўзбекистонга қайтмоқчилигини маълум қилган.
Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш мавзусига бағишланган матбуот анжуманида Россиядан қайтган мигрантлар ҳақида маълумот берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусовга кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида 193 минг нафар меҳнат мигранти Ўзбекистонга қайтиб келган. Шулардан 133 минг нафари Россиядан келган. Шундан 50 минг нафари март ойида қайтган. Солиштириш учун 2021 йилда 502 минг меҳнат мигранти Ўзбекистонга қайтган, шунинг 280 минг нафари Россиядан келганлардир.
“Бу йил, – дейди Азизбек Юнусов,– қайтиб келганлар бўйича туманлар, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ва меҳнат органлари иштирокида маҳаллабай тизим асосида уйма-уй юриб, 1 апрел ҳолатида 128 минг нафар фуқароларимизни ўрганиб чиқдик”.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядан қайтаётган фуқароларнинг қайтиш сабабларини ўрганиш бўйича ўз сўровномасини ўтказган. Унда 15 мингга яқин фуқаро иштирок этган.
Қатнашувчиларнинг 15 фоизи ишини йўқотганлиги, 25 фоизи валюта курсининг беқарорлиги сабаб қайтмоқчилигини маълум қилган.
Иштирокчиларнинг 24 фоизи қайтишнинг уларга қизиғи йўқлиги, ҳозирги пайтда ишлаётгани, агар иш жойини йўқотса, қайтиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкинлигини, 36 фоиз фуқаро эса Ўзбекистонга қайтмаслигини, уларнинг шартномаси борлиги ва иш жойини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирган.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024