Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барчага «хайрли тонг» тилаган фаластинлик Исроил полицияси томонидан қўлга олинди
Фото: Global Look Press
Исроил полицияси Facebook’да араб тилида пост қолдирган фаластинликни қўлга олди. У иврит тилига автоматлаштирилган таржимон томонидан нотўғри ўгирилган. Бу ҳақда Haaretz хабар бермоқда.
Эркак барчага «хайрли тонг» тилаган постни жойлаштирди, у фаластинликнинг бульдозер фонидаги фотосурати билан тўлдирилган. Полиция ходимлари хабар матнига алоҳида эътибор қаратишди. Facebook’нинг автоматик алгоритми постни «уларга ҳужум қилинг» деб таржима қилган, шундан сўнг эркак қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фотосуратдаги бульдозер туфайли ҳам ғулғулага тушишган, сабаби улар аввал баъзи террорчилар томонидан ҳужумларда қўлланилган, дея эслатади The Times of Israel. Эркак бир неча соатлик сўроқдан сўнг қўйиб юборилди.
Фаластинлик озодликка чиққан, ўз саҳифасидан хабарни ўчириб ташлади, бу бўйича изоҳ беришдан эса бош тортди.
Мавзуга оид
14:52
Ливанда Исроил зарбаси оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
12:17 / 05.05.2026
Исроилни қоралаган Юлдуз Усмонованинг Ню Йоркдаги концерти бекор қилинди
17:31 / 03.05.2026