Light | 12:28 / 29.04.2019
4238
3 дақиқада ўқилади

Масофадан ишлашнинг 4 та асосий мураккаб жиҳати

Фото: Unsplash

Ҳозирда тобора кўпчилик офисдаги иш фаолиятига қараганда уйда меҳнат қилишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақиқатан ҳам қулай. Дунёнинг исталган нуқтасида туриб ишлаш мумкин, иш жойига етиб олиш учун ҳам вақт сарфламайсиз, дресс-код ҳам йўқ. Бироқ ижобий жиҳатларидан ташқари аҳамиятга эга салбий томонлари ҳам мавжуд. Бугун ана шулар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ёлғизлик

Офисда доимо инсонлар қуршовидамиз. Истаймизми ёки йўқми, улар билан мулоқотга киришамиз, дўстлашамиз, ишдан кейин эса биргаликда қаҳвахонага борамиз. Бир хонада бир неча ходим ишлайдиган компаниялар ходимлари учун офиснинг шовқинли муҳити ёқмайди. Бироқ уйда ёлғиз ишлаш ҳам вақт ўтиши билан изоляция ҳиссини келтириб чиқаради. Суҳбат қуриш ишқибозлари – экстравертлар учун бу жиҳат айниқса муҳим.

Аниқ иш ва шахсий вақтнинг мавжуд эмаслиги

Фрилансерларнинг асосий муаммоси – кўпинча ортиқча ишлаш. Миянгизда аниқ тақсимловчини ўрнатиш мушкул: соат 10 дан 18 гача мана бу стол атрофида ишлайман, ундан кейин эса дам оламан ва фильм томоша қиламан. Баъзида иш ярим тунгача давом этади. Бу айниқса турли вақт ҳудудларида жамоа бўлиб ишлашга тегишли.

Чалғиш

Уйда ўзига тортувчи каравот, қариндошлар бор. Уйда ҳам ортга суриб бўлмайдиган ишлар чиқиб туради. Ёки қизиқарли видео ҳақидаги хабарнома келади. Агар ишга диққатни қарата олмасангиз ва шундай чалғитувчи омилларга мойил бўлсангиз, у ҳолда уйда ишлаш сиз учун яхши усул эмас.

Қариндошлар

Аввалги банддан келиб чиқадиган муаммо. Қариндошларингиз сизни қай даражада яхши тушунишмасин, вақти келиб «уйда бўлсангиз ҳам ёрдам бермайсиз» қабилидаги муаммолар юзага келади. Бу айниқса катта ёшдаги инсонлар тегишли. Уларга уйдаги стол ва компьютер тўлақонли офис экани, сиз бекорчи эмаслигингиз, пул ишлаб топаётганингизни тушунтириш мушкул. Офисдаги фаолиятга батамом барҳам беришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг: қариндошларингиз тўлақонли иш фаолиятига халақит қилишмайдими?

 Агар уйда ишлайдиган бўлсангиз, қандай мураккабликларга дуч келишингиз борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашасиз деган умиддамиз.

Мавзуга оид