Ўзбекистон | 08:02 / 14.09.2023
7899
2 дақиқада ўқилади

Россия компанияларининг ўзбекистонлик фрилансерларга талаби ортяпти

Мамлакат иш берувчилари Ўзбекистон, Гуржистон, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда истиқомат қилувчи мутахассисларга деярли 1 млрд рубл тўлаган.

Фото: iStock

Россия компаниялари қўшни давлатлардан кадрларни тез-тез ёллай бошлади. Булар асосан Ўзбекистон, Гуржистон, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда истиқомат қилувчи мутахассислардир. Бу ҳақда Spot ёзмоқда.

Қайд этилишича, иш берувчи компаниялар сони сўнгги бир йил ичида 190 дан 260 тага етган. Хорижий кадрларга тўланган маблағ эса деярли 1 млрд рублни ташкил этди, дейди Solar Staff вакили Александр Норовяткин:

«Агар қўшни давлатлар — Грузия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай фрилансерларга жами 815 млн рубль тўланган, бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўпдир».

Статистикага кўра, бундай ишчилар ва уларни ишга ёлламоқчи бўлган компаниялар сони ортиб бормоқда. Улар асосан реклама, таълим, электрон тижорат ва ОАВ билан шуғулланади. Бундан ташқари, дастурчилар, QA-муҳандислари, мобил ишлаб чиқувчилар, лойиҳа менежерлари, умуман олганда, рақамли маҳсулотлар билан у ёки бу тарзда боғланган ҳар бир мутахассисдир.

Иш берувчилар учун фрилансерлар билан тузилган шартномалар доимий ходимларга қараганда фойдалироқдир. Шу тарзда компаниялар камроқ пул эвазига малакалироқ ходимларни топишлари мумкин.

Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази маълумотларига кўра, 2022 йилда ўзбекистонлик фрилансерлар қарийб 12 млн доллар даромад топган. Шундан 9,5 млн доллар хорижий платформалардан SWIFT орқали келиб тушган бўлса, 2,3 млн доллар эса Payoneer тизими орқали ўтказилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп даромад олган фрилансерлар Тошкент шаҳрига тўғри келади — 11,4 млн доллар. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (129 минг доллар), Андижон (151 минг доллар) ва Наманган (104 минг доллар) жойлашган.

 

Мавзуга оид