Ўзбекистон | 12:02 / 13.02.2019
10826
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Лолазор» маҳалласидаги уйларни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкент шаҳрининг Миробод тумани “Лолазор” маҳалласида (Полкушка) жойлашган 3 қаватли уйнинг бузилиши ва ўрнига замонавий кўп қаватли турар-жойларнинг қурилиши бошланганлиги тўғрисидаги чиқишларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Лолазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3 қаватли турар-жойларни бузиш ва ўрнига кўп қаватли турар-жойларни қуриш учун Тошкент шаҳри ҳамда Миробод тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркорларга бериш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Ҳокимлиги ҳузурида ўтказилаётган “Инвестор куни” тадбири доирасида тадбиркорлар томонидан мазкур ҳудуднинг ички қисмида жойлашган 2 қаватли, тарихий аҳамиятга эга бўлмаган 27/3, 27/3а, 27/3б, 27/3в, 27/4-сонли уйларни бузиш ва ўрнига янги турар-жой комплекси қуриш таклифи билдирилган.

“Кўп қаватли турар-жойларни бузиш бўйича қарор қилиш ушбу уйларда яшовчи аҳолининг тўлиқ розилиги олинганидан сўнггина амалга оширилади ва ушбу масалада фуқароларимиз қонуний ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

Мавзуга оид