Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70 та янги бекат қурилади
Пойтахтда 16,2 км БРТ йўлаклари ҳамда 56 км ажратилган автобус йўлакларини ташкил этиш, ажратилган йўлакларда 600 дан ортиқ камералар ўрнатиш, 1116 та бекатни реконструкция қилиш, 545 та «ақлли» светофор ўрнатиш кўзда тутилмоқда.
Тошкент шаҳрида қўшимча равишда 240 та автобус харид қилиш орқали 16 та янги йўналиш ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қурилиш, коммунал, сув хўжалиги, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси қарорида айтилмоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимида жами 169 та йўналиш фаолият юритиб, мазкур йўналишларга 1927 та автобус бириктирилган. Кун давомида ушбу транспорт воситалари орқали ўртача 23 000 та қатнов амалга оширилмоқда.
Ўтказилган таҳлиллар натижасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизими фаолиятида қатор тизимли муаммолар мавжудлиги аниқланган. Хусусан, тирбандлик юқори бўлган вақтларда автобусларни кутиш вақти 35–40 дақиқагача ошиб кетмоқда. Бу эса аҳоли учун ортиқча вақт сарфига, иш ва ўқиш жойларига ўз вақтида етиб боришда қийинчиликларга, шунингдек жамоат транспортига нисбатан ишончнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Айрим йўналишларда ҳаракат интервалларининг ортиб кетиши эса йўловчилар учун ноқулайликларни янада кучайтирмоқда.
Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга ошириш режалаштирилмоқда:
Қўшимча равишда 240 та автобус харид қилиш орқали ҳаракат таркибини кенгайтириш;
16 та янги йўналишни ташкил этиш, кунлик қатновлар сонини қўшимча 2000 тага ошириш;
16,2 км БРТ йўлаклари ҳамда 56 км ажратилган автобус йўлакларини ташкил этиш, ажратилган йўлакларда назоратни кучайтириш мақсадида 600 дан ортиқ камералар ўрнатиш;
бекат инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида 1116 та бекатни реконструкция қилиш ҳамда 70 та янги бекат қуриш;
545 та «ақлли» светофорларни ўрнатиш орқали транспорт ҳаракатини реал вақт режимида бошқаришни йўлга қўйиш.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026