Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
У, шунингдек, «эркакларни аёллар спортида иштирок этишга яқинлаштирмасликка» ваъда берди.

Фото: AP
АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп лавозимга киришган кунидаёқ «трансгендер аҳмоқликни тўхтатишга» ваъда берди, чунки республикачилар Конгресснинг иккала палатасини ва Оқ уйни назорат қилади, деб хабар берди «Америка Овози».
«Мен болаларнинг жинсий майиб қилинишига чек қўйиш, ҳарбийлар ҳамда бошланғич, ўрта мактабларда трансгендер сиёсатига барҳам бериш тўғрисидаги буйруқни имзолайман», деди Трамп Аризона штатининг Феникс шаҳрида ёш консерваторлар учун ўтказилган тадбирда.
У, шунингдек, «эркакларни аёллар спортига яқинлаштирмасликка» ваъда берди ва «АҚШ ҳукумати фақат икки жинс — эркак ва аёлни расман тан олишини» қўшимча қилди.
AP VoteCast сўровига кўра, 120 мингдан ортиқ америкаликлар трансгендерларнинг ҳуқуқларини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларни жамоатчилик томонидан қабул қилинишини «ҳаддан ташқари ошиб кетган» деб ҳисоблайди. Уларнинг аксарияти Доналд Трамп тарафдорлари.
Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида Оқ уй «жинс» таърифини «биологик жинс» деб талқин қилган бўлса, Жо Байден маъмурияти буни «гендер идентификатори» деб талқин қилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қонунийлаштирилаётган наша, таҳқирланган мигрантлар ва муҳокамадаги ҳаж – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 11:30
-
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
Фан-техника | 10:37
-
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари
Спорт | 09:50
-
Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?
Ўзбекистон | 08:53
Мавзуга оид

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35 / 19.04.2025