Жамият | 15:29 / 12.08.2024
6591
1 дақиқада ўқилади

Республика перинатал марказида 4 эгизак туғилди

Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг аҳволи яхши, уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Фото: Видеодан кадр

Республика перинатал марказида 7 август куни Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди.

Вазирликнинг хабар қилишича, гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Мавзуга оид