Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутахассис юрак учун энг фойдали олти маҳсулотни айтди
Юрак соғлом бўлиши учун рационга олти хил маҳсулотни киритиш зарур: булар авокадо, сули ёрмаси, қорағат, помидор, ёнғоқ ва исмалоқ.
Овқатланиш бўйича мутахассис Беке Эндерштейннинг сўзларига кўра, сули ёрмаси таркибида холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам берадиган бета-глюкан мавжуд.
Помидорда юрак-қонтомир касалликлари ривожланишининг олдини олувчи ликопин моддаси бор.
Ёнғоқ ва авокадо омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, қонтомирларига ижобий таъсир кўрсатади.
Қорағат ва исмалоқда эса кўп миқдорда антиоксидантлар бўлиб, улар юрак ва қон томир ҳужайраларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
«Бу маҳсулотларнинг барчасини осонгина топиш ва кундалик рационга киритиш мумкин», — деди мутахассис.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026