Спорт | 20:40 / 31.01.2018
24938
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги турнир ярим финалида рингга чиққан ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ғалаба қозонди

Фото: India Open

WSB мусобақасига тайёргарлик кўраётган ўзбекистонлик боксчилар Ҳиндистон мезбонлик қилаётган Indian Open турнирида иштирок этмоқда.

Бугун, 31 январь куни ўзбекистонлик 7 боксчи ярим финал беллашувларида рингга чиқди. Ўзбекистон вакиллари ярим финални муваффақиятли ўтказди ва 7 боксчи ҳам финалга йўл олди. Худойназар Файзов (-52 кг) Марвин Табамони (Филиппин), Абдулхай Шораҳматов (-56 кг) Эташ Хонни (Ҳиндистон), Иқбол Холдоров (-64 кг) Дҳеражни (Ҳиндистон), Бобоусмон Ботуров (-69 кг) Сингҳ Дурёдхонни (Ҳиндистон), Исроил Мадримов (-75 кг) Мандип Жанграни (Ҳиндистон), Санжар Турсунов (-91 кг) Сумит Сангванни (Ҳиндистон), Баҳодир Жалолов (+91 кг) эса Топирак Ортегани (Куба) мағлубиятга учратди.

Indian Open турнирида 22 мамлакатдан 137 нафар боксчи чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Қизлар ўртасидаги турнирда иштирок этиш учун эса 87 нафар боксчи ташриф буюрган.

Мавзуга оид