Ўзбекистон | 17:54 / 18.06.2024
22442
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда Nexia 2 бошқарувни йўқотиб, каналга қулади. Беш киши чўкиб кетди

Ҳозирда тўрт кишининг жасадлари топилган. Бир кишининг жасади ФВБ ходимлари томонидан қидирилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Nexia 2 машинаси бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 17 июн куни содир бўлган.

Шу куни соат 13: 00 ларда, Nexia 2 машинаси Ширин шаҳар М.Улуғбек маҳалласини Нуробод маҳалласи билан боғлаб турувчи Жанубий Мирзачўл канали устидаги кўприкдан ўтаётиб бошқарувни йўқотган.

Оқибатда Nexia 2каналга тушиб кетган ва унинг ҳайдовчиси ҳамда машинада бўлган 4 нафар йўловчи ҳодиса жойида чўкиб кетган.

Сирдарё вилояти ФВБ фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчининг жасадлари ҳамда Nexia 2 топилиб, сувдан олиб чиқилган.

Ҳозирда қутқарув гуруҳи ғаввослар томонидан машинада бўлган яна бир йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Мавзуга оид