Ўзбекистон | 15:00 / 11.10.2024
5002
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тадбиркорлар учун онлайн ҳисобрақам очиш: Tenge Bank мобил иловасини ўзингиз учун кашф этинг

Фото: Tenge Bank

Эндиликда Tenge Business иловаси орқали молияни масофавий бошқариш мумкин. Tenge Bank доимо мижозлар билан ўзаро муносабат жараёнини соддалаштиришга ва молиявий хизматларни замонавий бозор талабларига мослаштиришга интилади. Энди Tenge Business мобил иловасининг янги имкониятлари туфайли узоқ ва бюрократик жараён тез ҳамда қулай бўлди. Ушбу илова орқали тадбиркорлар банкка ташриф буюрмасдан ва бир қатор ҳужжатларни тақдим этмасдан онлайн ҳисоб рақамини очишлари мумкин.

Эндиликда юридик шахс ҳисоб очиш учун Tenge Business мобил иловасини юклаб олиши ва ўрнатиши, идентификациядан ўтиши, шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини киритиши кифоя.

“Тадбиркорлар банк ҳисобрақамини очишда дуч келадиган асосий муаммолардан бири ариза кўриб чиқиш муддати ва бюрократиядир. Бизнинг мақсадимиз – юқори сифатли ва инновацион хизматларни таклиф қилиш орқали мижозлар тажрибасини осонлаштириш ва соддалаштириш, ҳамда шу орқали уларнинг эҳтиёжларини қониқтириш даражасини ошириш ҳисобланади”, — деб таъкидлади Tenge Bank корпоратив бизнес департаменти директори Баян Абилдаева.

“Digital Uzbekistan-2024” 4-Халқаро PLUS форумида Tenge Business иловасининг янги функциялари тақдим этилганидан буён кўплаб бизнес вакиллари рақамли хизматдан фойдаланишга муваффақ бўлишди ва улар ўз навбатида жараён тезлигини, қулайлигини ва инновацион ёндашувини таъкидлаб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Tenge Business “ PLUS Galaxy Award 2024” танлови доирасида “Бизнес учун энг яхши мобил банк” номинациясида ғолиб деб топилган эди.

Tenge Business мобил иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шуъба корхонаси ҳисобланади.

Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

Tenge Business мобил иловасини юклаб олиш.

E-mail: info@tengebank.uz

Web-cаҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид