Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш мақсад қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабр куни кимё саноатида ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш ҳамда таннархни пасайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Келгуси йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш мақсад қилинди. Бунинг учун фосфорли ўғитларнинг етарли захирасини тайёрлаш, ўғит ишлаб чиқарувчиларга етарли миқдорда сулфат кислотасини етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, кимё саноатини жадал ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича аниқ стратегия қабул қилинган. 2030 йилгача тармоқ ҳажмини камида икки баробарга ошириш, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни 1,5 баробарга кўпайтириш ва экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Тармоқда умумий қиймати 1 миллиард долларлик 21 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда, келгуси уч йил учун яна 4,5 миллиард долларлик ташаббуслар шакллантирилган.
Тақдимотда кимё саноатидаги йирик корхоналарда баъзи ишлаб чиқариш қувватларининг эскиргани оқибатида энергия харажатларининг юқорилиги ва рақобатбардошлик пастлиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, азотли ўғитлар таннархининг 55 фоизгача қисми энергия харажатларига тўғри келмоқда.
Соҳада энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш орқали харажатларни кескин қисқартириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Дунёда кимё маҳсулотларининг бозори тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Қўшни мамлакатларда 1 миллиард долларлик маҳсулотларга талаб ва логистика учун қулай шароитлар бўлса-да, мазкур салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётгани қайд этилди.
Тақдимотда маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳисобига янги маҳсулот турларини ўзлаштириш ва экспортни камида икки баробарга ошириш мумкинлиги таъкидланди.
Жорий йилда Тошкент, Навоий ва Жиззах вилоятларида “яшил” минерал ўғитлар, циан тузлари, калий ксантогенат, калий сулфати каби юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар чиқарадиган лойиҳалар ишга тушди. Ушбу янги маҳсулотлар экспортини оширишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Келгуси йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш мақсад қилинган.
Бунинг учун фосфорли ўғитларнинг етарли захирасини тайёрлаш, ўғит ишлаб чиқарувчиларга етарли миқдорда сулфат кислотасини етказиб бериш вазифаси қўйилди. Фермерларни ўғит билан таъминлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ишларини тезроқ бошлаш зарурлиги таъкидланди.
Президент кимё саноати мамлакат иқтисодиётидаги стратегик тармоқ эканини таъкидлаб, ички бозорни барқарор таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Мавзуга оид
15:11 / 18.03.2026
Ўзбекистон тажрибаси асосида Покистонда пахтачилик кластерлари жорий этилади
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026