Жаҳон | 16:42 / 10.02.2018
15511
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг баҳсли қисмида контейнер ўрнига кўприк ўрнатади

Фото: Kloop.kg

Қирғиз-тожик чегарасида вазият вақтинчалик кескинлашганидан сўнг, икки мамлакат расмийлари Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Гулакандоз канали орқали янги кўприк қуришга келишиб олдилар. Бу ҳақда вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Чўлпон Бердиқулова хабар берди, деб ёзмоқда Kloop.kg. 

Кўприк маҳаллий аҳоли томонидан каналдан ўтиш учун ўрнатилган контейнерни алмаштириши керак. Қирғизистон чегара хизматидан айтишларича, Боткен вилоятидаги Сай қишлоғининг аҳолиси каналда контейнерни ўқувчилар учун қўйиб беришган. Улар ўтиш жойи йўқлигидан катта масофани пиёда босиб ўтишлари ҳамда чегарадан ўтиб, машғулотларга боришлари талаб этилган.

«Қирғизистон қишлоғида яшовчи аҳоли мактабга бориш учун ҳар куни узоқ масофани босиб ўтишга мажбур бўлган ўқувчиларига Гуландоз канали орқали кўприк қурди. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли вакиллари сўзларига кўра, тожик чегарачилари мактаб ўқувчилари учун ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда», - дея таъкидланган эди Қирғизистон Давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот бўлими баёнотида.

8 февраль куни Тожикистон томони бир томонлама асосда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасидаги «Кулунду-автодорожный» ва «Кайрагач-автодорожный» пунктларида фуқаролар, транспорт воситалари ҳамда юклар ўтишини вақтинчалик тўхтатди.

Музокаралар якунланганидан кейин назорат пунктлари очилиб, оддий режимда ишлай бошлади. Тожикистон чегара хизмати бу масалани изоҳламади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид