Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz – Ўзбекистонда энг кўп иқтибос келтириладиган ОАВ
Kun.uz Ўзбекистоннинг иқтибос индекси энг баланд нашри ва ижтимоий медиа учун тренд белгиловчи ОАВ ҳисобланади. Brand Analytics таҳлилларига кўра, 2024 йил октябр ойида ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари энг кўп иқтибос келтирган нашрлар орасида Kun.uz яққол етакчилиги билан ажралиб туради.
МДҲ мамлакатларида ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларининг қамровини мониторинг қилиб борувчи Brand Analytics Ўзбекистондаги электрон ахборот маконини таҳлил қилди.
Таҳлилчиларга кўра, ахборот маконини шакллантирувчи энг муҳим бўғин – оммавий ахборот воситалари саналади. Kun.uz эса ижтимоий тармоқларда энг кўп иқтибос келтириладиган ОАВлар орасида яққол етакчилиги билан ажралиб туради.
2024 йил октябр ойида оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фойдаланувчилари Kun.uz материалларига 54 334 марта очиқ ҳавола беришган. Бу – иқтибос индекси энг баланд нашрлар қаторида кейинги ўриндаги ЎзАдан (15 628 та иқтибос) 3,5 баробарга юқори.
Ҳисобот даврида интернет фойдаланувчилари Daryo.uz'га 13 182 марта, Gazeta.uz'га 9462 марта ҳавола беришган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойида Kun.uz'нинг YouTube'даги расмий саҳифаси обуначилари сони 3 миллиондан ошганди. 2025 йилнинг илк кунларида эса Kun.uz'нинг Instagram саҳифасида обуначилар сони 6 миллиондан ошди.
Мавзуга оид
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:18 / 11.03.2026
Вадефул: Эрондаги хаос ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслиги керак
14:52 / 28.02.2026