Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат ҳузуридаги Атамалар комиссияси янги таркибда ташкил этилади
“Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси янги таркибда ташкил этилади. Атамалар комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг
ТАРКИБИ
- А.Н. Арипов Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси
- Х.М. Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – спичрайтери, Комиссия раиси ўринбосари
- З.Б. Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
- Ш.С. Сирожиддинов Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик, Комиссия раиси ўринбосари
- Н.М. Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, Комиссия раиси ўринбосари
- Ш.М. Садиков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари
- М.М. Қаршибоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири (келишув асосида)
- Ғ.Ш. Эшмуродов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти (келишув асосида)
- К.А. Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири
- Ҳ.Ў. Умарова Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири
- А.А. Худаяров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири в.б.
- Ш.А. Аюпов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, академик
- О.А. Хасанов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
- А.Ҳ. Зиё Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, академик
- С.С. Саидов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
- И.М. Мирзаалиев Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Жадид” газетаси бош муҳаррири (келишув асосида)
- Х.Н. Дўстмуҳаммад Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ёзувчи (келишув асосида)
- Ш.Т. Ризаев Кинемотография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари
- Б.А. Абдуҳалимов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти
- С.Й. Исламов Тошкент давлат аграр университети ректори
- К.Ш. Тожибоев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори, академик
- Ш.А. Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори, академик
- А.С. Тураев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, академик
- А. Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти бўлим бошлиғи, академик
- М.Х.Баратов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор
- И.У. Мажидов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори
- А.К. Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори
- С.М. Туробжонов Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, техника фанлари доктори, академик
- Г.Ш. Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори
- Ҳ.Б. Ашуров Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори
- А.Б. Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори
- А. Мелибоев “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири
- И.У. Ғафуров Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон
- М. Ахмедов Ўзбекистон халқ ёзувчиси
- Э.Н. Аъзамов “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси
- Б.Н. Каримов Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири
- Н.А. Тўхлиев Халқаро ислом академияси профессори, академик
- Б.Р. Менглиев Тошкент Амалий фанлар университети профессори
- Ш.Н. Кўчимов Тошкент давлат юридик университети профессори
- И.А. Султонов Ўзбекистон халқ ёзувчиси
- А.П. Мадвалиев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири
- И.М. Азимов Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори – проректор
- Р.И. Исаев Тошкент ахборот технологиялари университети профессори
- Б.Б. Акбаралиев Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани
- Ё.М. Одилов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири
- О. Бўриев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими
- Н.Ж. Холбўтаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, Комиссия котиби
Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунча ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
- бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш;
- ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;
- вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг Атамалар комиссиясининг ишчи органи сифатидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
- республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида ташкил этилган Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Белгилаб қўйилишича, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти Атамалар комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:47 / 31.07.2025
40 та хорижий атама ўзбекча муқобилларига алмаштирилди
13:24 / 15.03.2025
Ўзбекистон ва Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
12:30 / 26.10.2024
Кинематография миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди
13:30 / 09.10.2024