Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарда Ўзбекистон элчихонаси очилди
Доҳада Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси очилди. 2023 йил май ойида Тошкентда ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхонаси иш бошлаган эди.
Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 11 декабр куни Ўзбекистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар бермоқда.

Ушбу элчихоналар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ёзади вазир.
У Қатарга «Умумий келажакни бунёд этиш» мавзусидаги Доҳа форумида иштирок этиш учун борган. Ташриф давомида Қатар бош вазири, шунингдек, транспорт вазири ва бошқалар билан учрашув ўтказди.

2023 йил май ойида Тошкентда Қатарнинг дипломатик ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
14:43 / 11.04.2026