Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор президентга: барчани расмий миллионерга айлантирдингиз
5 март куни Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва технологияларни тезкор ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида «Grand Pharm Trade» компанияси асосчиси Азизхўжа Аббосхўжаев илгари фармацевтика соҳаси доимий текширувлар ва назорат органларининг кутилмаган ташрифларидан қўрқиб ишлаганини айтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Аббосхўжаевнинг айтишича, илгари текширувлар кўплиги сабабли тадбиркорлар дарвоза тақиллашидан қўрқиб ишлаган.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги ўн йил ичида соҳадаги солиқлар икки баравар камайди, бу эса бизнеснинг очиқ ва «мазза қилиб» ишлашига имконият яратди.
“Офисимиз кичик жойда жойлашган бўлиб, хорижий ҳамкорлар маҳсулотларини етказиб беришга қўрқарди. Хорижий валютани конвертация қилиш бир неча ой, баъзан йилларга чўзиларди, маблағни четга чиқариш учун биржага чиқишга ва ҳар хил схемалардан фойдаланишга мажбур бўлардик. Ҳозир эса ҳисоблардаги пул бир соатда, бир кунда чиқиб кетади — ҳеч қандай муаммо йўқ. Барчамиз маза қилиб ишлаяпмиз. Барча тадбиркорлар, заводлар акционерлари — шу ерда ўтирибди. Компаниялар айланмаси миллиардга етди, барчани расман миллионер қилдингиз», — деди Аббосхўжаев.
Азизхўжа Аббосхўжаев президентдан икки масалада ёрдам сўради: заводга йўл йўқлиги ва электр таъминоти муаммолари.
Шавкат Мирзиёев ҳар икки масалани протоколга киритишга топшириқ берди ва инфратузилма бўлмаса, корхона ишлай олмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
21:18 / 02.04.2026
Истиқлолнинг 35 йиллиги «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида нишонланади
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
19:05 / 01.04.2026