Ўзбекистон | 15:39 / 23.07.2021
1787
1 дақиқада ўқилади

Бўзатовда Ўзбекистондаги энг кам ўқувчи таълим оладиган мактаб филиали қулаш арафасида

Бўзатов туманида жойлашган 11-мактаб филиали таъмирталаб аҳволга келиб қолган. У қулаш арафасида турибди.

Фото: KUN.UZ

Мактаб филиали “Aспантай” ОФЙ марказида жойлашган бўлиб, унга олиб борувчи йўллар жуда абгор ҳолатга келган. Овулдагиларнинг айтишича, 1-мактаб филиали таъмирталаб аҳволга тушиб қолган.

Мактаб филиалида фақат бошланғич синфлар ўқиши мумкин. Ўқувчилар 5-синфдан марказдаги мактабга қатнашади. Kun.uz мухбирига маълум қилинишича, мактабда бор-йўғи 4 нафар ўқувчи таълим олади: 4-синфда 1 нафар, 3-синфда 2 нафар, 2-синфда 1 нафар ўқувчи битта синфда ўқийди.

Бундан аввал Сенат раиси Берунийда 420 млн сўмга қурилди, деб кўрсатилган мактаб филиали бўм-бўш ер бўлиб чиққани ҳақида айтганди. Шунингдек, Кегейлидаги мактабни таъмирлашда 104,8 млн сўмлик, Чимбойдаги мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағдан 105 млн сўмлик, Элликқалъадаги мактаб масъуллари қарийб 0,5 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиб юборилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Чимбой ва Кегейлидаги ўқувчилар мактабга эшакда қатнаши ҳақида ёзгандик.

Мавзуга оид