2020 йилда вазифасини лозим даражада бажармаган 3108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган
2020 йилда президент Халқ қабулхоналарининг тақдимномалари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вазифасини лозим даражада бажармаган 3108 нафар масъул ходими жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz’га президент Халқ қабулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили Халқ қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолияти тизимли ўрганилиб, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 3353та тақдимнома киритилган.
Тақдимномаларга асосан 3108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган, шундан 201 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 286 нафарига жарима қўлланилган, 1467 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 1154 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, 2020 йилда президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ижроси бўйича халқ депутатлари кенгашлари мажлисларига Халқ қабулхоналари томонидан 743та ахборот киритилган. Унга кўра 1759 нафар сектор ёки давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган.
Киритилган ахборотлар ва эшитилган ҳисоботлар натижаси бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаблар даражасида ишламагани учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 20 нафарига жарима қўлланилган, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 617 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
07:50 / 09.10.2024
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди
12:29 / 21.09.2024