Ўзбекистон | 07:50 / 09.10.2024
8919
1 дақиқада ўқилади

Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди

Ўзбекистонда қасддан баданга енгил шикаст етказганлар энди жиноий эмас, маъмурий жавобгарликка тортилади.

Фото: РИА Новости

7 октябр куни имзоланган қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 9 миллион 375 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга;
  • 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид