Фарғонада ҳайдовчи йўл белгилари ишламаётгани юзасидан видеомурожаат билан чиқди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда “Ҳайдовчи светофор ишламаётгани, 2.5 стоп белгиси дарахт орқасида кўринмаётгани юзасидан Фарғона шаҳар ЙҲХБга мурожаат қилмоқда” номли видеолавҳа тарқалди.
Билдирилишича, 2021 йил 13 май куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги чорраҳалардан бирида светофор қурилмаси ишламаётгани, йўл белгисининг кўриниш даражаси яхши эмаслиги ҳақидаги эътирозли видеолавҳа тарқалган. Видеолавҳада айтиб ўтилган ҳолат, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан зудлик билан ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, Фарғона шаҳар И.Каримов ва Юксалиш кўчалари кесишмасидаги светофор қурилмаси тунда ёққан кучли ёғингарчилик натижасида вақтинча ишламай қолгани аниқланган. Дарахтларнинг ўсиши натижасида эса йўл белгиларининг кўриниш даражаси чекланган. Маъсул ходимлар томонидан мазкур муаммолар бартараф этилиб, светофор қурилмаси таъмирланган. 2.5 (Тўхтамасдан ўтиш тақиқланади) йўл белгиси 2.4 (Йўл беринг!) йўл белгисига алмаштирилган ва йўл белгилари ҳайдовчилар учун кўриниш даражаси яхши бўлган бошқа бир жойга кўчирилган.
Шунингдек, расмий муносабатда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўллардаги бундай камчиликлар ва техник носозликларга беэътибор бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканини билдириб ўтган.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024