Ўзбекистон | 14:04 / 30.08.2025
5593
1 дақиқада ўқилади

Айрим ИИО ходимларига берилган хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 28 август кунги қарорига биноан, айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади.

Булар қуйидагилар:

  • 2022 йил 4 июлга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);
  • вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид