Профилактика инспекторларига экологик ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди
Эндиликда профилактика инспекторлари экологик ҳуқуқбузарликлар ва браконьерлик ҳолатлари бўйича бевосита ўзлари маъмурий баённома расмийлаштиришлари мумкин. Профилактика инспекторлари, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари ёзган экологик ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималарнинг 30 фоизи уларнинг ўзларига пул мукофоти қилиб берилади.
“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифа ва ваколатларни бериш орқали “Экологик патруль” ишлаш тизими кенгайтирилади:
- маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, браконьерликка қарши курашиш;
- экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳамда браконьерликка қарши курашиш бўйича бевосита маъмурий жавобгарликка тортиш ва терговга қадар текширувни амалга ошириш.
Экологик назорат жамоатчи инспекторлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, патруль-пост хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағлар 30 фоизи миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Экологик назорат жамоатчи инспекторларига Давлат қўмитаси томонидан юритиладиган “Яшил макон” ва бошқа платформалардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
14:48 / 22.10.2024
Наркокурерга ёрдамлашган профилактика инспектори узоқ муддатга қамалди
09:10 / 07.08.2024
Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди
14:07 / 30.11.2022
Профилактика инспектори қотили қўлга олинди
11:33 / 30.11.2022