Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳри Чилонзор ва Бектемир туманларининг баъзи жойларида 24- ва 25 июнь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
«Ҳудудгаз пойтахт» матбуот хизмати хабар беришича, 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Чилонзор тумани Новза маҳалласи ҳудудида янги йўл тушаётгани сабабли мавжуд Д-57 миллиметрли ўрта босим газ устунини, қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари, «Ҳудудгаз пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 24 июнь кунига режалаштирилган.
Ушбу ишларни амалга оширишда 2021 йил 24 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Аҳоли истеъмолчилар:
- Чилонзор тумани 5-мавзедаги 55 та кўп қаватли уй, 2762 та хонадон;
- 6-мавзедаги 60 та кўп қаватли уй, 3225 та хонадон;
- 1-мавзедаги 55 та кўп қаватли уй, 2467 та хонадон;
- 2-мавзедаги 55 та кўп қаватли уй, 2587 та хонадон;
- 3-мавзедаги 58 та кўп қаватли уй, 2575 та хонадон.;
- «Новза» маҳалласидаги 48 та кўп қаватли уй, 2375 та хонадон;
- « Чилонзор» маҳалласидаги 1448 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар:
- Чилонзор тумани 1-2-3-5-6 — мавзе ва «Новза» МФЙдаги барча улгуржи истеъмолчилар.
Мавзуга оид
20:30 / 09.04.2026
Сохта имзо, тасдиғини топган жиноят ва низоли гаров: Тошкентда тадбиркор ўзгалар қилмишини деб мулкидан айрилиб қолмоқда
22:33 / 25.03.2026
Шавкат Мирзиёев ҳузурида нефт-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
07:49 / 19.03.2026