Жамият | 17:32 / 09.04.2020
17000
2 дақиқада ўқилади

Карантин даврида доимий манзилида яшамаётган пенсионерлар пенсиясини қандай олади?

Карантин даврида Халқ банки томонидан пенсия тўловлари пенсионерларнинг яшаш манзилига етказилмоқда. Аммо доимий рўйхатдан ўтган манзилидан бошқа хонадонда яшаётган пенсионерлар ҳам бор.

Марказий банк хабарига кўра, фуқаро пенсияни тарқатиш жараёнида яшаш манзилида бўлмаса ва вақтинча бошқа ҳудудда истиқомат қилаётган бўлса, маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилади ва тўланмай қолган ушбу маблағлар кейинги ойда қўшиб тўлаб берилади.

Агар фуқаро вақтинча яшаётган манзилида вақтинча рўйхатда турган бўлса, шу ҳудуддаги Пенсия жамғармасининг бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Шу ўринда, пенсия пулларини нақд шаклда олаётган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия-овердрафт карталарини очиш ва келгусида пенсия маблағларини банк карталарига ўтказиш тавсия этилади. Бу орқали улар бир қатор қулайликларга эга бўлади:

  • биринчидан, пенсионер қаерда бўлишидан қатъи назар, пенсия маблағлари ойнинг дастлабки кунларида пенсия-овердрафт картасига тушади;
  • иккинчидан, кейинги пенсия тўловигача пули тугаб қолган тақдирда, пенсионер ойлик пенсиясининг 50 фоизигача фоизсиз овердрафт кредити олиши мумкин;
  • учинчидан, картадаги маблағларга йиллик 8 фоиз миқдорида даромад ҳисобланиши билан бир қаторда, уларни Халқ банкининг банкоматлари орқали фоизсиз нақдлаштириш имконияти яратилган.

Мавзуга оид