Ўзбекистон | 21:55 / 26.04.2026
422
1 дақиқада ўқилади

Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан билан ҳайвонларнинг рўйхати белгиланган юқумли касалликлари пайдо бўлганда чекловчи тадбирлар (карантин)ни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

Фото: Reuters

Тартибга кўра, чекловчи тадбирларжорий этиладиган ҳудудлар юқумли касаллик қўзғатувчиларининг биологик ва тарқалиш хусусиятлари ҳамда бошқа хавфлилик даражаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Карантин жорий этилган ва хавф остида бўлган ҳудудларда ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

Профилактика карантин тадбирлари чегара постларида махсус ташкил этилган объектларда, бундай объектлар мавжуд бўлмаганда, ҳайвон эгалари хўжаликларида изоляцияланган шароитда амалга оширилади.

Шунингдек, чекловчи тадбирлар жорий этиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати  ҳам тасдиқланди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид