Жамият | 17:00 / 02.02.2026
4814
2 дақиқада ўқилади

Hayot Bank: мижозлар ишончини қандай қозонмоқда?

Сўнгги бир йилда Hayot Bank хизматларидан 113 мингдан ортиқ жисмоний шахс ва 8 800 та компания фойдаланишни бошлади.

Фото: Hayot Bank

Мазкур ўсиш банкка бўлган юқори ишонч, шунингдек, истеъмолчилар унинг маҳсулот ва хизматларидан самарали фойдаланаётганини яққол намоён этади. 

"Мижозлар сонининг ошиши билан бир қаторда, банкнинг молиявий кўрсаткичлари ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланди. 2025 йил якунларига кўра, банк активлари қарийб 4 баробар, депозитлар 4 баробaрдaн кўпроқ, кредит портфели эса 4 баробaрдaн зиёдга ошди. 

Шахсий капитали 91 миллиард сўмга кўпайиши банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаб, мижозлар олдидаги мажбуриятларни ишончли бажариш ва келгусидаги ривожланиш учун асос яратди", — дейди банк бошқарув раиси Одил Пулатов.

Мазкур натижалар Hayot Bank’нинг ўсиши фақат мижозлар сонининг кўпайиши билан эмас, реал иқтисодий фаоллик ва операциялар ҳажмининг кенгайиши билан боғлиқлигини тасдиқлайди.

«Биз учун банк мижозлар ҳаётидаги муҳим босқичларда ишончли ҳамкор бўлиши жуда муҳим. Ўсиш нафақат рақамларда, балки хизмат сифати ва маҳсулотларимизнинг реал фойдасида ҳам акс этиши керак», — дейди Одил Пулатов.

Ҳозирда Hayot Bank бизнес жараёнларни трансформация қилиш, банк маҳсулотларини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини изчил ошириш устида фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, онлайн хизматларни кенгайтириш билан бир қаторда, мамлакат бўйлаб 21 та хизмат кўрсатиш нуқтасини ўз ичига олган филиаллар тармоғини ривожлантирмоқда.

Асосий эътибор одамлар ва бизнес учун содда, тушунарли ҳамда қулай молиявий ечимларни тақдим этишга қаратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид