Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунни имзолади
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун маъқулланди. У 2020 йил 1 февралдан кучга киради.
Марказий банк хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Янги қонунда тўлов тизимларига ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тўлов тизимларини назорат қилиш ва кузатиб бориш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш, электрон пул бозорини тартибга солиш ва электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга доир нормалар киритилган.
Билдирилишича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан республикада тўловларни узлуксиз амалга оширилиши ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиниши, шунингдек тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга имконият яратилади.
Шунингдек, ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 2 ноябрда қабул қилинган “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонуни бекор қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025