Спорт | 08:36 / 29.05.2024
6013
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон параатлетлари Японияда ўтказилган ЖЧда 13 медални қўлга киритди

Япониянинг Кобе шаҳрида ўтган параатлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар тарихий натижа қайд этди.

Фото: Миллий паралимпия қўмитаси

15 май куни Япониянинг Кобе шаҳрида старт олган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ параатлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғарди. Умумжамоа ҳисобида мамлакат Хитой ва Бразилиядан сўнг жойлашиб, 3-ўринни эгаллади.

Бу Ўзбекистон паралимпияси тарихида биринчи бор содир бўлмоқда. Миллий жамоа бундан аввалги 2 та жаҳон чемпионатида 10- ва 9-ўринларни эгаллаганди.

Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилади.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Олтин

  • Қудратуллахон Маъруфхўжаев — ядро улоқтириш;
  • Қудратуллахон Маъруфхўжаев — диск улоқтириш;
  • Хусниддин Норбеков — ядро улоқтириш;
  • Нурхон Қурбонова — найза улоқтириш;
  • Асила Мирзаёрова — узунликка сакраш;
  • Ёқутхон Холбекова — узунликка сакраш;
  • Сафия Бурханова — ядро улоқтириш;

Кумуш

  • Бобуржон Омонов — ядро улоқтириш;
  • Дилафруз Аҳмадхонова — ядро улоқтириш;
  • Кубаро Ҳакимова — ядро улоқтириш;
  • Моҳигул Ҳамдамова — диск улоқтириш;

Бронза

  • Маъруфжон Муродуллоев — 400 метрга югуриш;
  • Нурхон Қурбонова — ядро улоқтириш.

Мавзуга оид