Ҳарбий хизматга чақирилганидан 50 кун ўтиб вафот этган аскар воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Марҳум аскарнинг отаси Ринат Суалетовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 27 июнь куни ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда ифодаланган эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлимига сабабчи бўлиш) билан шифокорларга нисбатан иш қўзғатилган.
Марҳум Руслан Қидиралиевнинг яқинларига бу ҳақда жиноят ишини юритаётган терговчи Қурбон Полвонназиров хабар берган. Ҳолат бўйича Қарши ҳарбий прокуратураси дастлабки терговни бошлаган.
Содир этилган жиноят иши бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Экспертиза Республика идоралари томонидан ўтказилиши белгиланган. Экспертиза чоғида Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосаси нечоғли тўғри эканига ҳам баҳо берилади.
Ўзбекистон қонунчилигида дастлабки тергов муддати уч ой этиб белгиланган. Бироқ марҳумнинг яқинларига алоқага чиққан терговчи иш юритувини 3 ойгача чўзиш ниятида эмас эканликлари, экспертиза натижаларига қараб жиноят ишини имкон қадар тезроқ судга ошириш ҳаракатида эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида 18 яшар аскар Руслан Қидиралиевнинг ўлимига “Юракнинг сурункали ишемик касаллиги. Юрак гипертрофияси. Кардиосклероз. Аорта ва юрак тож томирлари атеросклерози” сабаб бўлгани, экспертиза текшируви жараёнида марҳумда “ўткир юрак ва қон-томирлари етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши” кўринишидаги касалликлар асоратлари аниқлангани қайд этилган эди.
Бироқ марҳумнинг яқинлари Kun.uz'га берган интервьюсида экспертиза хулосасига ишонмаётганларини айтишган. Уларнинг фикрича, агар Русланда қандайдир сурункали касаллик бўлганида бу тиббий кўриклар вақтида аниқланган ва у ҳарбий хизматга олинмаган бўларди.
Бундан ташқари, Ринат Саулетовнинг айтишича, марҳум фарзандининг жасадида моматалоқ излари бўлгани, бироқ ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномада марҳумнинг танасидаги кўкариш ва қизариш сабаблари ҳақида лом-мим дейилмаган. Ота-онанинг тахминича, фарзандларининг жасадидаги моматалоқ излари айнан калтаклашлардан қолган ва улар Русланнинг вафотига шу нарса сабаб бўлган деб ўйлашмоқда.
Kun.uz суриштируви давомида оддий аскар Руслан Қидиралиевнинг ўлими билан боғлиқ талай саволлар очиқ қолаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:30 / 02.11.2024
NYT: Украинада 6-12 ой жанг қилиш учун етарлича аскар бор
11:08 / 17.10.2024
“Аскарларнинг ўликларини ташидим” - Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
13:19 / 15.10.2024
Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Жабрланувчи вафот этган
18:11 / 07.10.2024