Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши туманига янги ҳоким тайинланди
Жасур Турсунов Қарши туманининг янги ҳокими сифатида иш бошлади. У бунга қадар Чироқчи тумани прокурори лавозимида эди.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Жасур Санжарович Турсунов Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Жасур Турсунов 1979 йил Касби туманида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Фаолияти давомида Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори бўлиб ишлаган, тайинловга қадар Чироқчи тумани прокурори эди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг аниқлик киритишича, туманнинг аввалги ҳокими Зоир Алиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда 2023 йил октябридан буён ишлаётганди.
Мавзуга оид
13:14 / 28.02.2026
Пенсияга кузатилган божхоначи 4 кундан кейин янги лавозимга тайинланди
19:20 / 17.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди
22:45 / 12.02.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
11:32 / 10.02.2026