2022 йилда “снос”лар учун компенсацияга бюджетдан 500 млрд сўм ажратилади
Келаси йилда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун ҳукумат захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (500 млрд сўм) маблағ ажратиш режа қилинган.
2022 йилда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш (компенсация) учун давлат бюджетидан 500 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги эълон қилган 2022 йил учун бюджетномада келтирилган.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармасига 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни республика бюджетидан 500 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.
Жамғарма ўз фаолиятини тўлиқлигича Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилишини инобатга олган ҳолда жамғарманинг келгуси йилги харажатлари ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши прогноз қилинмоқда”, дейилади манбада.
Маълумот учун, 2021 йилда "снос"дан кўрилган зарарларни қоплашга давлат бюджетидан 273 млрд сўм йўналтирилган. 2020 йилда эса ушбу йўналишдаги харажатлар учун 216 млрд сўм ажратилганди.
Мавзуга оид
19:18 / 19.10.2024
Тамаки ишлаб чиқарувчилар Канада аҳолисига 23,6 млрд доллар компенсация тўлайди
18:21 / 14.09.2024
Ню-Йоркда қулликдан жабр кўрганларнинг авлодларига компенсация тўлаш ҳақидаги қонун қабул қилинди
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
21:55 / 16.07.2024