Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматига ишга киришдаги барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади
Бу ҳақда давлат хизмати ва маъмурий ислоҳот мавзусида ўтказилган президент йиғилишида маълум қилинди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, йил якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларидаги барча вакант лавозимлар очиқ ва ягона электрон платформага жойланади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ўз сўзида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тез орада имзоланишини айтди.
“Мана, парламентимиздан ҳам ўтди. Яқинда имзоланишга келади. Бу қонунни 2 йил тайёрладик. Қийналиб тайёрладик. Тажрибамиз йўқ эди бу соҳада. Лекин ҳар бир банди бўйича жуда катта муҳокамалар бўлди.
Ушбу қонун билан белгиланаётган янги тизим ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада олдимизда турган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз учун бугун мана шу мажлисга йиғилдик.
Биз нималарга эътибор беришимиз керак?
Биринчидан, бу қонунда давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади. Мана, сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари ёки 38 фоизи: “Давлат хизматига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, кўп жойларда шаффоф эмас”, деяпти.
Шу боис йил якунига қадар барча вакант лавозимлар очиқ, ягона электрон платформага жойлаштирилади.
Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди. Барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади”, – деди президент.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев администрация раҳбари Сардор Умрзоқовга йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш топшириғини берди.
1 ноябрдан эски “объективка”дан воз кечилиб, ходимни баҳолайдиган янги тизимга ўтилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
08:30 / 07.12.2025
Сомсахоналарда рейд, инверсиянинг тугаши ва мундиалдаги рақиблар — ҳафта дайжести
16:16 / 13.11.2025
«Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан» — Сирдарё туман солиқ бошлиғи ходимларини ҳақоратлади
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025