Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар ҳаётига хавф туғдирадиган “заправка”лар бошқа жойга кўчирилади
“Ёқилғи қуйиш шохобчаларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва инсон ҳаётига хавф солувчи омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Фото: Kun.uz
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб босим остида ишловчи сиғимларда ижтимоий жиҳатдан ўта хавфли маҳсулот сақланишини инобатга олган ҳолда, муқаддам истеъмолда бўлган (беш йилдан ошиқ) ҳамда ишлаб чиқариш муддатини аниқлаш имкони мавжуд бўлмаган сиғимларни республика ҳудудига олиб кириш ва хизмат муддати тугаган автомобилларга газ қуйиш (пропан) ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор (метан) шохобчалари, газ тўлдириш станциялари (ГТС) ва пунктлари (ГТП)ларда ўрнатилган босим остида ишлайдиган сиғимлар саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмайди ва фойдаланишдан чиқарилади;
нефть маҳсулотлари (бензин, дизел ёнилғиси) ва суюлтирилган углеводород газини сақлаш сиғимлари ва уларни тарқатиш устунлари бир жойда жойлаштирилган ҳолдаги контейнерларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Тегишли идора ва вазирликлар 2026 йил 1 мартдан бошлаб республикадаги мавжуд ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчаларида юз бериши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини шунингдек, ушбу объектларни жойлаштиришда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида бир йилда бир маротаба ходимларнинг билим даражасини текшириш ва уларни малакасини ошириш механизмларини назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқади.
Ўзэнергоинспекция ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ёнғин ва саноат хавфсизлиги, технология талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича бир йилда камида бир маротаба мажбурий равишда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакилни 24 соат ичида хабардор қилиш тартибида текшириш ўтказилиши таъминлайди.
2026 йил 1 апрелга қадар фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган, жамоат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, жумладан муҳофаза зоналари талабларига жавоб бермайдиган шохобчаларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025