Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ишдан кетгани хабар қилинди, вазирлик буни тасдиқламади
Бугун, 6 январ куни ижтимоий тармоқларда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев лавозимидан озод қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга сабаб сифатида унинг зиммасига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани, масъулиятсизликка йўл қўйгани кўрсатилган.
Kun.uz вазият бўйича изоҳ олиш учун вазирлик матбуот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов билан боғланди:
– Вазир [Музаффар Солиев] айни пайтда Самарқандда хизмат сафарида юрибди. Бизга ҳозирча унинг лавозимидан озод қилингани ҳақида расмий буйруқ ёки хабар келиб тушмади. Бундай хабарлар қайси манбалар орқали тарқалаётганидан ҳам бехабармиз, – деди А. Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Музаффар Солиев уй-жой коммунал хизматлар вазири лавозимига 2017 йил 5 июлда тайинланган
Бунга қадар Солиев мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
19:47 / 15.08.2024
Иккита машина, учта уй ва нақд пуллар – собиқ вазирнинг бир нечта мулки давлатга етказган зарарини қоплаш учун хатланган
17:05 / 15.08.2024
Собиқ вазир 7 йилга қамалгани маълум бўлди
14:57 / 10.04.2023
Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинган
10:13 / 15.01.2021