Жамият | 18:15 / 01.11.2025
4276
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иссиқлик таъминоти 3 ноябрдан ёқилади

Иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар-жой объектларида 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар-жой объектларида 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, турар-жойда ёки ташкилотда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммо ва носозлик аниқланса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишлар амалга оширилмагани маълум бўлса 1055 ёки 71-210-01-87 рақамларига ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга мурожаат қилиш мумкин.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид