Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
Унинг ушбу лавозимга сайланиши 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ, бош вазирга шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмитага раислик қилиш топширилган эди.
4 октябр куни Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳудудлардан сайланган делегатлар, федерация аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шахмат усталари, мураббийлар ҳамда фахрийлар иштирок этди.
Конференция кун тартибига биноан Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги таҳрирдаги устави тасдиқланди ва федерациянинг янги раҳбарлари сайланди.
Хусусан, шахмат фахрийси Синдаров Комил Ойдинович шахмат федерацияси раисининг ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, бош вазири Арипов Абдулла Нигматович шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Қайд қилиш жоиз, Алишер Саъдуллаев 2022 йилдан бери шахмат федерациясига раислик қилиб келаётган эди.
Абдулла Ариповнинг сайланиши 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ, бош вазирга шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмитага раислик қилиш топширилган эди.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024