Ўзбекистон | 11:37 / 19.09.2024
10041
2 дақиқада ўқилади

Жўрабек Мирзамаҳмудов: “Ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади” 

Бойсундаги М25 конида содир бўлган аварияда ҳалок бўлган мутахассисларнинг оилаларига белгиланган компенсациялардан ташқари пудратчи ташкилот томонидан ҳам ёрдам кўрсатилади. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини ўқитиб, иш билан таъминлашгача зиммасига олмоқда.

Фото: Kun.uz

17 сентябр куни Бойсундаги М25 конида авария содир бўлди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 11 киши жароҳатланган. Айни вақтда Бойсун туманида бўлиб, вазиятни ўрганаётган Kun.uz мухбири Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан ҳалок бўлганларнинг оилаларига копменсация тўланиши борасида интервю олди.

Вазирга кўра, ҳалок бўлган ходимларнинг оилалари тегишли компенсациялардан ташқари пудратчи ташкилот қарамоғига ҳам олинади.

Кўпчилик нефти-газ соҳасида ходимлар баланд ойлик олишини айтади. Аввал келиб ходимлар нақадар оғир шароитда ишлашини кўриш керак. Бахтсиз ходиса бўлганида компенцация бериш тегишли меҳнат шартномаларида ҳам бор.

Кўзда тутилган компенсациялардан ташқари ҳалок бўлганларнинг оилалари қарамоғини пудратчи ташкилот тўлиқ ўз бўйнига олди. Бундан ташқари, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олган”, дея маълум қилди вазир. 

Жўрабек Мирзамаҳмудов Kun.uz мухбирининг эвакуация қилинганлар бўйича саволини очиқ қолдирган.

Энергетика вазири аввалроқ М25 конидаги аварияга жуда юқори босим сабаб бўлганини айтганди.

Мавзуга оид