Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабларни тўлиқ бажармагани учун 90 минг абитуриент аризаси рад этилди
Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 806 минг нафари тестда қатнашиш шартларини тўлиқ бажарди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 142 минг нафарга ёки 18 фоизга кам. Имтиҳонлар учун 73 та ёпиқ турдаги катта сиғимли бино тайёрланяпти.
Фото: Kun.uz
Давлат имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 805 минг 688 нафари тест синовларида иштирок этиш шартларини тўлиқ бажарган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотига кўра, жами 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтиш талабларини тўлиқ бажарган 805 минг 688 нафар абитуриентга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган. Бу 2023 йилда – 948 минг 486 нафар эди. Абитуриентларнинг 52,4 фоизини хотин-қизлар, 47,6 фоизини эркаклар ташкил қилган. 60,7 фоиз абитуриент эса тест синовида иштирок этиш учун белгиланган тўловдан озод этилган.
Шунингдек, агентлик доимий яшаш ҳудуди бўйича энг кўп рўйхатдан ўтган абитуриентлар бўйича ҳам маълумот берган. Унга кўра, энг кўп Самарқанд вилоятида 95 979 нафар, Қашқадарё вилоятида 92 636 нафар, Фарғона вилоятида 79 808 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Кўрсатилишича, абитуриентларнинг 46 минг 244 нафари алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, 12 минг 851 нафари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган. Рўйхатдан ўтишда 22 632 нафар абитуриент чет тилидан халқаро сертификат юклаган. Уларнинг 20 минг 63 тасининг ҳақиқийлиги тасдиқланди, 2 569 та сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган. Бундан ташқари, 30 637 нафар чет тилидан, 20 684 нафар умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.
Агентликка кўра, тест синовларини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш учун 73 та ёпиқ турдаги катта сиғимли бино тест синовларига тайёрланмоқда. Уларда бир сменада 1 176 та гуруҳда 35 минг 280 нафар, бир кунда эса 70 минг 560 нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши ва тест синовлари 12 кун давомида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
БМБА тест синовлари учун 2 690 нафар гуруҳ назоратчиси кенг жамоатчилик орасидан очиқ танлов ўтказиш орқали танлаб олинганини маълум қилган. Бундан ташқари, гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 139 нафар сурдотаржимон жалб этилиши кўрсатилган.
Агентлик тест синовларида фойдаланиладиган 15 та (тиллар кесимида 29 та) умумтаълим фанидан 40 мингдан ортиқ янги тест топшириғи шакллантирилгани ва экспертизадан ўтказилганини билдирган.
Мавзуга оид
13:09 / 25.09.2025
Ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча танлов бошланди
09:35 / 24.09.2025
Бакалаврда вакант ўринларга рўйхатдан ўтиш 25 сентябрдан бошланади
15:51 / 22.09.2025
ОТМларда ўқишга киролмаганлар учун қўшимча қабул ўтказилади
22:00 / 06.09.2025