Жамият | 18:00 / 26.06.2023
13875
2 дақиқада ўқилади

Ўзлидеп: “Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 4000 долларга оширилади”

Келгуси 7 йил ичида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2200 доллардан 4000 долларга оширилади. Бу ҳақида Ўзбекистон либерал-демократик партияси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувлари давом этмоқда. Учрашувлар жараёнида номзоднинг сайловолди дастурида кўзда тутилган 2030 йилга қадар республикада амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди. Режага биноан 2030 йилгача:

Болаларни боғчаларга қамраб олиш 100%га етади;

Ихтисослаштирилган мактабларда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари учун 70% квота ажратилади;

Аҳоли саломатлигини сақлашга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажми икки баробар оширилиб, 6 млрд АҚШ долларига етказилади;

Кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражаси янада кенгаяди;

Оиласида ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизими жорий этилади;

1 млн қўшимча уй-жой қурилиши учун 15 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади;

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2200 доллардан 4000 долларга оширилади;

Автомобил саноатида йиллик 1 млн автомобил ишлаб чиқарилади;

Тадбиркорлик учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиқлари бўйича ставкалар оширилмайди;

Миллий армиямиз энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминланади.

 ЎзЛиДеП партия матбуот хизмати

Мавзуга оид