Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайта ҳисоботдан кейин Ўзбекистоннинг 2024 йилги ялпи ички маҳсулоти 121 млрд доллардан ошди
Якуний ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил учун Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми амалдаги 1 квадриллион 454,6 триллион сўмдан 1 квадриллион 535,4 триллион сўмга ёки 5,6 фоизга кўпайган. ЯИМ АҚШ доллари ҳисобида 115 млрд доллардан 121,4 млрд долларга ошган. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми эса 41,3 млн сўмни ташкил этган.
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда 2024 йилги ялпи ички маҳсулот ҳажми қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамроев 17 ноябр куни Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда маълум қилди.
Якуний ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил якуни билан мамлакат ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми амалдаги 1 квадриллион 454,6 триллион сўмдан 1 квадриллион 535,4 триллион сўмга (+80,9 триллион сўм) ёки 5,6 фоизга ортди. ЯИМ АҚШ доллари ҳисобида 115 млрд доллардан 121,4 млрд долларга кўпайган.
Шунингдек, қайта ҳисоблашдан сўнг, 2024 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 41,3 млн сўмни ташкил этган.
Ўтган йил учун давлат бюджети ижросининг тўлиқ қамрови таъминланиши натижасида 36,4 трлн сўм янги қўшилган қиймат аниқланган. Саноат соҳаси бўйича 2024 йил учун қўшилган қиймат ҳажми 12,7 трлн сўмга ошган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида 5,6 трлн сўм, қурилишда 10,3 трлн сўм ва хизматлар соҳасида 16,3 трлн сўм миқдорида қиймат қўшимча ҳисобланган.
Маълумот учун, йил бошида Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6,5 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 1 квадриллион 454 трлн сўм ёки 114,9 млрд долларни ташкил этгани, аҳоли жон бошига ЯИМ 39,1 млн сўм ёки 3093 долларга етгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
11:30 / 10.12.2025