Иш билан таъминланган норасмий ишчилар барча банд аҳолининг 59,5 фоизини ташкил этади - вазирлик
Ўзбекистонда иш билан банд аҳоли сони 13292,1 мингга етди ва кўрсаткич мос равишда 0,5 фоизга яхшиланган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий маълумот тарқатди.
Маълум қилинишича, иқтисодий фаол аҳолининг 5383,3 минг нафари расман иш билан банд, дея эътироф этилган. Ушбу кўрсаткич 1,2 фоизга ошган бўлиб, олий маълумотга эга бўлмаган юридик шахслар сони 4 фоизга кўпайган. Шунингдек, деҳқон хўжаликларида меҳнат қилаётганлар аҳоли сони ҳам 4,9 фоизга ошди.
Вазирлик Kun.uz'га тақдим этган хабарга кўра, такомиллашган ҳисоблаш методологияси билан ўтказилган тадқиқотлардан сўнг, иш билан банд аҳолининг 7908,8 минг нафари норасмий шаклда меҳнат билан шуғулланиши маълум бўлган. Яъни иш билан банд барча аҳолининг 59,5 фоизи иқтисодиётда расман рақамланмайди.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик жорий йил якунлари бўйича ишсизлик кўрсаткичини ҳам маълум қилиб, унинг яхшиланишига қисман қишлоқ хўжалигида кузатилган фаоллик ижобий таъсир қилганини билдирганди.
Мавзуга оид
18:44 / 08.08.2024
2024 йил якунигача 2,1 млн киши даромадли иш билан таъминланади — Беҳзод Мусаев
12:00 / 23.07.2022
Ўзбекистон Японияга ишчи кучи олиб кириш имкониятига эга 11-давлатга айланди. Энди ўзбек мигрантлари Японияда ҳам меҳнат қилиб, даромад топиши мумкин
18:40 / 04.08.2021
3 йиллик таълимни 3 ойлик амалиётда ўрганиш мумкин — Навоийда мономарказ ишга тушди
12:56 / 30.05.2020